Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди...- BBC O'zbek


Дата: 17.09.2019 09:26:56 Просмотров: 57614 Длительность: 02:15
Поделиться:

Категории: Новости
Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди...- BBC O'zbek

Янги тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, бугун ўзбек эркакларининг 77 фоизи оилада фарзандлар сонини режалаштириш керак, деган фикрда. Тадқиқот муаллифларига таянилса, аксарият иштирокчи эркаклар оилани режалаштиришнинг қанчалик муҳим эканини англаб етишади. "Газета.uz" нашрининг хабар беришича, янги тадқиқотга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти бош-қош бўлган. Сўров ўтган йил охирида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик фондининг техник кўмаги билан ўтказилган. Аён бўлишича, янги ижтимоий тадқиқот эркакларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдаги ролига бағишланган. Тадқиқот жараёнида 400 нафар эркакнинг айни мавзу билан алоқадор фикрлари ўрганилган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини да ҳам кўришингиз мумкин.

Похожие видео:

Написать комментарий




Комментарии

Никто ещё не оставил комментариев, станьте первым.
© 2013 — ∞, датаметр узнай когда это случится!