Жамиятшунос: Аҳолиси ёш бўлган Ўзбекистонда ёшлар учун истиқбол йўқ


Дата: 17.09.2019 09:26:57 Просмотров: 45837 Длительность: 06:27
Поделиться:

Категории: Интересное
Жамиятшунос: Аҳолиси ёш бўлган Ўзбекистонда ёшлар учун истиқбол йўқ

11 июль -- Жаҳон аҳоли куни бу йил "Ёшларни қўлланг", шиори остида нишонланмоқда. БМТ аҳолишунослик жамғармаси Ер курраси аҳолисининг қарийб учдан бир қисми 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилади, дея эълон қилди. Жумладан, Ўзбекистон ҳам аҳолиси энг ёш бўлган мамлакатлар қаторига киради. Лекин иқтисодий ва ижтимоий муаммолар йилдан-йилга кескинлашиб бораётгани ёшлар ўйлаш имконини қолдирмаяпти, дейди жамиятшунослар. Натижада ўзбекистонлик миллионлаб ёшлар эртанги куни нима бўлишини билмайди.



Жаҳоннинг 7 миллиард аҳолисидан қарийб 2 миллиарди 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилиши инсоният учун эртанги куннинг вазифаларини бажаришда янги имкониятлар яратиш билан биргаликда муаммоларни ҳам туғдирмоқда, дейди аҳолишунослар.

БМТ Аҳолишуносалик идораси (UNFPA)га кўра, катта қисми ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келаётган ёшларнинг жуда кўпчилиги сифатли таълим олиш, яхши ишга жойлашиш ва ўз жамиятлари сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмоқда.

Написать комментарий




Комментарии

Никто ещё не оставил комментариев, станьте первым.
© 2013 — ∞, датаметр узнай когда это случится!